FAQ

.
Нима учун 9 синф битирувчиларига асосий таълим сертификатининг асл нусхаси берилмайди фақат фото нусхаси ёки электрон вариантини тақдим этадилар? 11-синфни тугатилганидан кейин сертификат бериладими?

Ўзбекистонда мажбурий ўн бир йиллик таълим жорий этилганлиги ва 9-синф ўқувчиларининг кўпчилиги 10-синфда ўқишни давом эттириши сабабли 9-синф битирувчиларининг сертификатлари мактабда сақланади. Aгар ўқувчи 9-синфни тамомлаганидан сўнг академик лицейга, касб-ҳунар мактабига ўқишга кирса ёки янги ўқув юртидан маълумотнома ёки купон асосида бошқа умумтаълим мактабига ўтказилса. Ушбу масала юзасидан ота-оналар мактаб директорига мурожаат қилишлари мумкин.

Мажбурий ўн бир йиллик таълим тугаганидан сўнг, 11 синф битирувчиларига сертификат тантанали равишда топширилади.

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига кириш учун қайси фанлардан тест ўтказилади?

Aйрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади:

✅филология — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

✅ижтимоий фанлар — муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 20 та, математикадан 10 та, жами 30 та тест саволи;

✅аниқ фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

✅табиий фанлар — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

✅хорижий тиллар — муассасада таълим олиб бориладиган хорижий тил (инглиз, немис, франсуз)дан 20 та, она тили ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи;

✅технология — математикадан 20 та, муассасада таълим олиб бориладиган тил ва адабиётдан 10 та, жами 30 та тест саволи.

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларини ташкил етиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорида алоҳида фан йўналишлари кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

Мактаб ўқувчиларига олтин медал бериш шартлари қандай?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

✅ Унга кўра, олтин медал умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

✅ Кумуш медал умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Умумтаълим мактабларининг 0,5 ставка штат бирлигидаги раҳбарлари (маънавий-маърифий ҳамда ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари) неча соатгача дарс олиши мумкин ва иш ҳақи қай тартибда тўланади?

Умумтаълим муассасалари раҳбар ходимларига дарс соатларини ажратиш меъёрлари Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 21-декабрдаги 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида низом” асосида тартибга солинган.

Ушбу Низомнинг 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади ҳамда улар меҳнатига соатбай ҳақ тўланади.

Меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019-йил 22-апрелда 3157-сон билан рўйхатга олинган Қарор билан тасдиқланган “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари”га кўра белгиланиб, умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тегишли базавий лавозим маошларига нисбатан 1,2 фоизда ҳисоблаб чиқарилади ҳамда унинг таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.

Мен мактабда пенсия ёшидаги ўқитувчиман, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари агар аттестациядан ўтмасам тоифам туширилишини айтаяпти. Айтингчи, шу тўғрими?

Йўқ, нотўғри. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг пенсия ёшида бўлган педагог кадрлари аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 13-майдаги 392-сонли “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги Қарорига илова билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандида белгилаб қўйилган.

Аттестацияга жалб этилмаган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолинади.

Кейинги йил ноябр ойида фарзандим 7 ёшга тўлади, уни 1-синфга берсам бўладими?

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/5013007) (2020-йил 23-сентябр) 9-моддасида: “Умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади” деб белгилаб қўйилган.

Масалан, келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021-йилнинг 31-декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014-йилнинг 31-декабр кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

Шу ўринда, ота-оналарга фарзандларини мактабга сифатли тайёрлаш мақсадида мактабгача таълим ва тарбия тизимида 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш тизими жорий этилишини эслатиб ўтамиз.

Фарзандим бу йил мактабга чиқди, уни мактабга мобил телефон билан юборсам бўладими?

Юборишингиз мумкин. Фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир ўқувчи ўз телефони чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт.

Бунда ўқувчиларга мактабда телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида сақлаш, телефон ёрдамида атрофдагиларга зўравонлик, шафқацизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш, таълим муассасасида сурат ва видеолар олиб, кейинчалик тарқатиш тақиқланади.

Шунингдек дарс вақтида:

телефон орқали сўзлашиш ҳамда СМС ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

телефонни стол устига қўйиш;

мусиқа тинглаш;

сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвирлар кўриш, диктофон, калкулятор, календар, блокнот, ён дафтарча ва бошқа хизматларидан фойдаланиш мумкин эмас.

Ўқувчиларга танаффусларда фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўлайдиларми?

Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

Тиббий кўрикдан ўтиш муносабати билан ходимдан пул ундирилмайди, шунингдек тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синф ўқитувчиси қайси фанлардан дарс бериши мумкин?

Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич синф ўқитувчиси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий ишлар методикаси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий иш”, “Педагогика ва бошланғич синфлар ўқитувчиси” каби ихтисосликлардан бири берилган бўлса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология” фанларидан дарс бериши мумкин.

Шунингдек, бошланғич синф ўқитувчисининг дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган бўлса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин. Шу сабабли, бошланғич синф ўқитувчисининг тариф ставкаси ушбу фанлар ҳисобидан тўлдирилиши мумкин.

Бир ўқитувчи иккита синфга раҳбар бўлиши мумкинми?

2007-йилда тасдиқланган таълим муассасасининг синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ, бошланғич синф ўқитувчилари ўзига бириктирилган синфга раҳбар ҳисобланади.

5-9-синфларда синф раҳбарлари тажрибали ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси маъмурияти томонидан танлаб олиниб, тайинланади.

Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади.

Бош ўқитувчи малака тоифасига эга коллеж ўқитувчиси мактабга ишга ўтса, тоифаси сақланадими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 7-апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом”нинг 17-бандига асосан Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрларининг малака тоифалари ёки лавозимлари мазкур таълим муассасаларининг бир туридан бошқасига ишга ўтганда сақланади.

Бунда мактабгача таълим ва халқ таълими тизимлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг катта ўқитувчи лавозимига, биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчи лавозимига, олий малака тоифаси — бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилади.

Мактаб ўқувчилари мактаб формасини кийиш тартибига риоя этмаганида ўқувчиларга қандай чоралар қўлланиши мумкин?

Вазирлар Маҳкамаси қарори ва Халқ таълими вазирлигининг 208-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 18-бандига кўра Ўқувчиларнинг мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилмаслик таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузиш деб баҳоланади ва бундай ўқувчиларга қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:

✔️ Огоҳлантириш

✔️ Кундалик дафтарига қайд этиш

✔️ Тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш

✔️ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш

✔️ Мазкур низомга кўра ўқувчиларнинг таълим муассасасига мактаб формасида келишларини таъминлаш учун ота-оналар масъул ҳисобланади.

✔️ Таълим муассасасида ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийиш тартибига риоя қилиниши таълим муассасаси раҳбарияти, синф раҳбарлари, ёшлар етакчиси ва педагог ходимлар томонидан назорат қилиб борилиши белгиланган.

Фарзандимни бир мактабдан бошқасига ўтказишим мумкинми? Агар мумкин бўлса қандай амалга оширилади?

Bexato, [01.04.2022 15:33]
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2015-йил 2-июндаги “Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 13-мҳ-сонли буйруғига (Адлия вазирлиги томонидан 2015-йил 17-июнда 2684 рақами билан рўйхатдан ўтказилган) асосан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

✅ Фарзанд таълим олаётган мактаб директори номига ариза берилади. Аризада фарзандини бошқа мактабга ўтказиш сабаблари кўрсатилади.

Мазкур ариза бир иш куни ичида кўриб чиқилиб, ўқиш кўчирилаётган мактабга тақдим этиш учун тегишли шаклда мактабдан кетиш талони берилади.

✅ Ўқиш кўчирилаётган мактаб директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Аризага мактабдан кетиш талони ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома илова қилинади.

Ўқиш кўчирилаётган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олинган куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун мактабга келиш талонини бериши лозим.

✅ Фарзанд ўқиётган мактаб директорига мактабга келиш талонини бериш лозим.

Бунда шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Мазкур буйруқ билан ота-оналар таништирилиб, қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

✔️ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

✔️ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

✔️ўқувчининг тиббий картаси.

✅ Ҳужжатларни ўқиш кўчирилаётган мактаб директорига топшириш лозим. Бунда шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ДАРС ЎТИШДАН ТАШҚАРИ БОШҚА ВАЗИФАЛАРИ ҲАМ БОРМИ?

Алабтта, фан ўқитувчиларининг дарс машғулотларини ўтказишдан ташқари бошқа вазифалари ҳам бор.

Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари”да умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ўқитувчиси лавозимининг малака тавсифлари белгилаб берилган.

Мазкур малака тавсифига мувофиқ, фан ўқитувчилари қуйидаги вазифаларни ҳам бажариши лозим:

✅факультатив машғулотлар ўтказиш, фан тўгаракларида ишлаш, фанлар олимпиадаларига, турли танловларга ва фестивалларга ўқувчиларни тайёрлаш, ўқувчиларда билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни амалга ошириш;

✅ўқувчиларнинг дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминланишини ва уларнинг сақланишини назорат қилиш; 

✅ўқувчиларнинг давомат ва ўзлаштириш ҳисобини олиб бориш, уларнинг мактаб устави талабларига риоя қилишларини таъминлаш;

✅жорий, оралиқ ва якуний тестлар (назорат сўрови), имтиҳонлар ўтказиш, ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текшириш;

✅ҳар бир дарс режаларини, дарс ўтказиш учун зарур бўлган дидактик тарқатма ва кўргазмали материалларни ишлаб чиқиш;

✅ўзига бириктирилган синф хоналари, лаборатория хоналаридаги қурилмалар, техник воситалар, мулк ва бошқа моддий бойликларнинг сақланишини ҳамда улардан ўқув-методик мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлаш;

✅педагогик кенгаш, методик кенгаш, семинар, тренинг, мажлисларда, очиқ дарсларда, ҳисоботлар тузишда ва методик материаллар ишлаб чиқишда иштирок этиш;

✅педагогик ахлоқ нормаларига риоя қилиш, ота-оналар билан ҳамкорликда ишлаш, уларнинг фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича индивидуал учрашувлар ва суҳбатлар ўтказиш;

✅маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда болаларни ўқишга тўлиқ қамраб олиш, тўққизинчи синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичларига жалб қилиш масалалари билан шуғулланиш.

Энди ўқувчиларининг шаҳодатномасида уларнинг миллий мусиқа чолғу асбобини чала олиш маҳорати қайд этилади

Президент қарори билан 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасини чала олиш маҳорати ўргатилади ва бу уларнинг шаҳодатномасида қайд этилади.

Шунингдек, ўқувчилар учун миллий мусиқа чолғулари, тасвирий ва амалий санъат, ҳунармандчилик йўналишларида амалий тўгараклар ташкил этиш учун 2022-йилнинг ўзида 92 млрд сўм маблағ ажратилади.

Мусиқа фани ўқитувчиларининг миллий чолғулардан камида биттасини, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб эса камида учтасини чала олиш маҳоратига эга бўлиш мажбурий ҳисобланади.

Уларга асосий иш жойида иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда, мусиқа фанидан дарс ўтиш ва тўгарак машғулотларини олиб боришга рухсат берилади. Мусиқа дарсларида «Ҳаётимга ҳамроҳдир чолғу» шиори остида «чолғу ижрочилиги» машғулотлари йўлга қўйилади.

info@maktab.uz
@-
@t.me/SHODLIKMAKTABI
/-